Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Оятулло Ҳоманаий: хатолар сабабли АҚШнинг Ғарбий Осиёдаги сиёсати фалажланди
23.10.2016 08:52,  
26

Эрон диний раҳнамоси Оятулло Али Ҳоманаий Венесуэла президенти Николас Мадуро билан учрашуви чоғида сарлавҳадаги фикрни айтди.

“Айримлар АҚШни енгилмас деб тахмин қилади. Бу катта янглиш тасаввурдир. Қўшма Штатлар сўнгги 15 йил ичида Ғарбий Осиёда содир қилган кўп сонли хатоликлар АҚШ ва иттифоқчиларининг қаппайган ҳамёнларини бўшатиб қўйди, минтақада Америка сиёсатини нотавон ва фалаж ҳолга туширди”, деди форсларниг олий раҳнамоси.

Нефть мавзуида сўзлар экан 1973 йилда ислом давлатлари Исроил режимига қарши чора сифатида “қора олтин” сотишни чеклаб қўйганини эсга олди. “Ўшанда Ғарб нефтни сиёсий мақсадларда фойдаланиш борасида катта можаро кўтарганди. Афсуски, бугун ўша ғарб давлатлари нефтни қурол сифатида қўлламоқда”, деб қайд этди Ҳоманаий. Бундан ташқари, нефть қазиб олувчи давлатлар қатъий қаршилик қилиб фитнанинг олдини олиши мумкинлигини таъкидлади.

Ҳоманаий Венесуэланинг мустақил сиёсат юргизишига юқори баҳо берди ва Каракас билан ҳар томонлама ҳамкорликни кучайтиришга тайёрлигини изҳор этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан