Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон нефти 100 йилга етади - Қозоғистон Энергетика вазирлиги
11.04.2023 23:14,  
14

Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берар экан, мамлакатдаги нефть захиралари ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Дастлабки прогнозларга кўра, нефть, албатта, 100 йилга етади. Аммо бизда истиқболли блоклар бор. Давлат раҳбари кўмагида Ҳукумат янги намунавий шартнома тайёрлади. Унга кўра, янги нефть конларини ўрганаётганларга сезиларли чегирмалар тақдим этилади. Кўпгина компаниялар ушбу чегирмадан фойдаланишди. Шахсан гапирадиган бўлсам, «Лукойл» шундай шартнома имзолаган», — деди Алмасадам Сатқалиев.

Унинг сўзларига кўра, Озарбайжон томони Қозоғистон ҳудудидаги нефть захираларини қидиришда иштирок этиш ниятида.

«Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг ташрифи чоғида Боку делегацияси Қозоғистонга сармоя киритиш ниятини билдирди. Улар углеводород манбаларини қидириш ва ўзлаштиришнинг янги масалаларини кўтардилар. Ҳозир энергияга бўлган талаб ортиб бораётганини ҳисобга олиб, ресурс базасини тўлдириш учун маблағ сарфлашни давом эттиришимиз керак», — деди вазир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан