Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиянинг Европага денгиз орқали юбориладиган нефть экспорти кескин камайди
24.04.2023 13:09,  
66

Денгиз орқали жўнатилган Россия нефтига эмбарго жорий этилишини кутган ҳолда, европалик харидорлар унинг харидларини кескин камайтирдилар – етказиб бериш инқироздан олдинги даражага нисбатан деярли 60 фоизга камайди, деб ёзади Bloomberg кема кузатуви маълумотларига таяниб. Шунингдек, Осиёда ҳам талаб пасаймоқда.

2022 йилнинг 19-25 февраль оралиғида Россия Европа Иттифоқи ва Буюк Британияга кунига ўртача 1,54 миллион баррел нефт етказиб берган бўлса, 24-30 сентябрь кунларидаги худди шу кўрсаткич 57 фоизга кам — 660 минг баррелни ташкил қилди. Шимолий Европа харидларни энг кўп қисқартирди, бу минтақага белгиланган вақт оралиғида кунига ўртача 200 000 баррелдан камроқ етказиб берилди, январ ойида кунига 1,2 миллион баррел.

Шу билан бирга, Россия нефть оқимининг Европадан Осиёга йўналиши секинлашди, дея қайд этади газета. Июн ойида Россия ёқилғисини импорт қилувчи учта йирик давлат - Хитой, Ҳиндистон ва Туркияга етказиб бериш ҳажми рекорд даражадаги 2,2 миллион баррелга етди, аммо сентябрь ойида экспорт 350 минг баррелга камайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан