Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Техас штатида АҚШдаги энг йирик нефть кони топилди
19.11.2016 11:05,  
20

АҚШ геологик тадқиқотлар маркази берган маълумотга кўра, Техас ғарбида аниқланган нефть кони шу пайтга қадар топилган конларнинг энг каттаси бўлади. Бу ҳақида CNN хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Перм кўрфазидаги Волфкамп сланецли ҳудуди қайта ишлаш мумкин бўлган 20 миллиард баррел миқдордаги нефть ва 1,6 миллиард баррел табиий газ захираларига эга. Бу эса ҳозиргача энг йириги деб ҳисобланган Шимолий Дакотадаги Баккен конидан уч баравр кўп дегани.

Луббок ва Мидланд шаҳарларини ҳам ўз ичига оладиган янги нефть кони анча олдин кашф этилган бўлиб, унинг қайта ишлаш мумкин бўлган захиралари миқдори ҳозиргача номаълум қолаётган эди. 

Волфкамп ҳудудида нефть 80 йиллардан бери анъананавий вертикал қудуқлар ёрдамида қазиб олинар эди. Бироқ ҳозирда нефть қазиб олувчилар янгича горизонтал бурғулаш ва гидравлик синдириш усулидан фойдаланишмоқда. АҚШ геологик тадқиқотлар маркази маълумотларига кўра, айни пайтда мингдан ортиқ горизонтал қудуқлар фаолият кўрсатмоқда.

Перм Кўрфази Нефтьчилар Уюшмаси собиқ президенти Моррис Бёрнснинг фикрига кўра, ҳозирги пайтдаги 46 долларлик паст нархлар нефть қазиб олувчиларни қониқтирмайди. Нефть нархи бир баррел учун камида 60 долларга етмагунча янги нефть захиралари ер остида қолгани маъқул. Бундан ташқари, мавжуд нефть захираларининг ҳаммасини тўлиқ қайта ишлашнинг имкони йўқ. Фақатгиан 50 60 фоиз нефть хомашёси қайта ишланиши мумкин, холос.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан