Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун БМТ Хавфсизлик Кенгашида Исроилга қарши резолюция овозга қўйилади
22.12.2016 17:22,  
4

Бугун Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Резолюцияда Исроилнинг Фаластин ҳудудида ноқонуний яҳудий манзилгоҳлари барпо этишни зудлик билан тўхтатиш талаб қилинган, дея хабар бермоқда Reuters​ агентлиги.

Миср томонидан тайёрланган резолюция лойиҳаси пайшанба куни маҳаллий вақт билан 15:00 да (Тошкент вақти билан тунги 01:00) овозга қўйилиши режалаштирилган. Резолюцияда Фаластин ҳудуди сифатида тан олинган Ғарбий соҳил ва Шарқий Қуддусда Исроил томонидан қурилган ва қурилаётган яҳудий манзилгоҳлари ноқонуний эканлиги эътироф этилган.

Исроил ҳукумати Фаластинни босиб олган 1967 йилдан бери мусулмонлар ерида яҳудийлар учун 120 дан ортиқ ноқонуний турар-жой манзилгоҳлари барпо этган. Қурилишлар ҳозир ҳам давом этмоқда. Фаластин раҳбарияти бу қурилишлар БМТда ноқонуний деб тан олиниши учун ҳаракат қилиб келади.

2011 йилда худди шундай мазмундаги резолюция АҚШ томонидан вето қўйилгани туфайли қабул қилинмай қолган эди. БМТ вакиллари Исроилнинг ҳаракатлари ноқонунийлигини кўп марта эътироф этган ва қурилиш ишларини тўхтатишни талаб қилган эди. Аммо Исроилнинг босқинчилик ҳаракатлари БМТ Хавфсизлик Кенгашида катта ваколатларга эга бўлиб олган АҚШ томонидан мунтазам ҳимоя қилиб келинади.

Исроил ҳукумати резолюция қабул қилинишига қарши АҚШ томонидан яна вето қўйилишига умид қилмоқда. Исроилнинг БМТдаги вакили Дени Денон безбетларча “ўз давлатининг энг яқин дўсти ҳисобланаган АҚШдан Исроилга қарши резолюцияларга қарши чиқиш”ни сўраган.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳам Твиттердаги саҳифасида резолюцияга АҚШ томонидан вето қўйилиши лозимлигини маълум қилган. Оқ уй вакиллари ҳозирча резолюцияга ҳеч қандай муносабат билдирмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан