Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳалаб аҳолиси шаҳарни тўлиқ тарк этди
23.12.2016 11:56,  
2

Шарқий Ҳалабдаги исёнчилар ва аҳолини кўчириш ишлари ниҳоясига етди, дея хабар бермоқда Guardian ​ нашри.

Эвакуациянинг якунланиши Башар Асадга фуқаролар уруши бошланган 2011 йилдан бери эришган энг йирик ғалабасини тақдим этди. Пайшанба куни 4 минг нафарга яқин исёнчилар ва тинч аҳоли вакиллари шаҳардан олиб чиқилган.

Сурия армияси Ҳалаб тўлиқ назоратга олинганини маълум қилган. Туркия ва Россия ўртасида келишилган битимга мувофиқ, сўнгги бир ҳафта давомида Ҳалабдан 40 мингдан ортиқ киши хавфсиз ҳудудларга кўчирилган.

Сўнгги кунларда Ҳалабда минглаб одамлар совуқ ва қорли ҳавода эвакаустия қилинишини кутишга мажбур бўлган. Совуқ туфайли қурбон бўлганлар ҳам қайд этилган. БМТ вакилларининг маълум қилишича, Ҳалаб аҳолиси кўчириб ўтказилган Идлиб вилояти уруш ҳолатида бўлгани учун хавфсиз деб бўлмайди.

Идлиб вилояти исёнчилар назоратида бўлиб, Башар Асад қўшинларининг кейинги нишони бўлиши кутилмоқда. Эрон делегацияси билан учрашувдан сўнг Башар Асад Ҳалабдаги муваффақият «Сурияда террорчиликка барҳам бериш йўлида улкан қадам бўлгани ва урушни тугатиш учун яхши вазиятни юзага келтиргани»ни таъкидлаган.

Фуқаролар урушигача Суриянинг энг йирик маркази бўлган Ҳалаб шаҳрининг шарқий қисми 2012 йилда исёнчи гуруҳлар назоратига ўтган эди. Шу йилнинг июль ойида Россия, Эрон ва Ҳизбуллоҳнинг ҳарбий кўмаги билан ҳукумат қўшинлари шаҳарни тўлиқ қамал қилган. Шаҳар аҳолиси бир неча ой давомида таъминотсиз қолиб кетган.

Ҳаво ҳужумларида бир неча минг нафар тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлгани хабар қилинган. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Башар Асад ва унинг иттифоқчиси Россияни уруш жиноятларида айблаган. Бу айбловлар Россия томонидан инкор этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан