АҚШ раҳбарияти БАА томонидан "Ал-Қоида"нинг Яманга ўрнашиб олган гуруҳига қарши амалга ошириладиган ҳарбий ҳаракатларда Америка ёрдамини сўраб қилинган мурожаатни кўриб чиқмоқда.
БАА ҳукумати жанговар ҳаракатлар вақтида Пентагон кучлари ёрдам бериши мақсадга мувофиқ бўлишига ишонч билдирган.
Reuters агентлигининг хабар қилишича, БАА АҚШдан қидирув-қутқарув ҳамда ярадорларни кўчириш ишларида ёрдам беришини сўрамоқда. Шунингдек, АҚШ расмийларининг билдиришича, улардан ҳарбий-ҳаво кучлари, разведка ва моддий техника воситалари билан таъминлашларини сўрашган.
Вашингтон БААнинг илтимосини Форс кўрфази давлат раҳбарларининг саммитигача кўриб чиқади.
Оқ уй раҳбари Барак Обама ҳам мазкур анжуманда иштирок этиши кутилмоқда. Ушбу саммитда Ямандаги вазият ҳам кенг муҳокама этилиши режалаштирилган.