Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухоро вилоят амалдорлари янги ҳокимдан ҳайфсан олишди
27.12.2016 19:08,  
10

Ўктам Барноев айтишига қараганда, вилоятда эълон қилинган статистик кўрсаткичлар ҳудуд имкониятларига лойиқ эмас, деб хабар қилмоқда Новости Узбекистан саҳифаси.

Вилоятнинг янги ҳокими айтишига қараганда “маҳаллий ҳокимлар ва таалуқли ташкилотлар фақат статистика маълумотлари тўплаш билан банд. Аслида эса улардан тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш талаб этилади.”

Мажлисда эълон қилинган ҳисоботларга кўра вилоятнинг экспорт салоҳияти 82 фоизга амалга оширилган, ва фойда 128,5 миллион доллар ўрнига 105,7 млн долларни ташкил қилган.

“Вилоятда амал қилаётган корхоналарнинг аксарияти тадбиркорлар ташаббуси билан ташкил қилинган. Маҳаллий ҳокимиятлар ва жавобгар ташкилотлар уларга кредит олишга, замонавий технологиялар тадбиқ қилишга аниқ амалий ёрдам кўрсатишлари керак. Фақат шундай ҳолларда ривожланишнинг самарали йўлини топса бўлади”, — деди Барноев.

Мажлисда шунингдек, вилоятда амалдорлар орасида жиноятчиликни камайтириш, тиббий ёрдам самарадорлигини ошириш, Янги йилга тайргарлик кўриш ва бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўктам Исоевич Барноев ушбу йилнинг 16 декабрьида ҳоким этиб тайинланган эди. Бухоронинг собиқ ҳокими Мухиддин Турдиевич Эсанов эса — интернет қабулхона орқали тушган аризаларни қониқарсиз равишда кўриб чиққанлиги учун ўз лавозимидан бўшатилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан