Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Метро кексалар учун текин бўладими?
6.01.2017 10:52,  
57

Янги йилнинг илк кунлариданоқ кексаларнинг автобус ҳайдовчиларига “Бугундан текинми?” деган саволлари қулоққа чалинди. Бу бежиз эмас, албатта. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Тошкент шаҳар сайловчилари билан бўлиб ўтган учрашувда нафақадагиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида режалаштирилаётган бепул транспорт хизмати тўғрисида тўхталиб ўтган эди деб ёзади Qalampir.uz.

Мазкур масала юзасидан “Тошкент метрополитени”дан қуйидаги маълумотларни олишга эришдик:

“Ушбу масала Метрополитен режасига киритилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли ҳужжатлар тақдим этилди. Айни кунларда лойиҳа амалга ошиш жараёнида”, дейди “Тошкент метрополитени” Давлат унитар корхонаси ходими Рустам Зиёев.

Ўтган йилнинг сўнггида Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди. Унда нафақадаги кексаларнинг саломатлигини тиклашдан тортиб, ижтимоий ҳимоя масалаларига ҳам катта эътибор қаратилган эди. Ишончли манбадан олинган маълумотлардан келиб чиқиб, шуни маълум қиламизки, тез кунларда метро хизмати куннинг маълум вақтида нафақадагилар учун бепул хизмат кўрсатиши мумкин,

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан