АҚШ давлат департаменти ва ғазначилик департаменти “Ал Қоида” террорчилик гуруҳи раҳбари Усама бен Ладеннинг ўғли Ҳамза бен Ладенни халқаро террорчилар гуруҳига қўшди. Бу ҳақда давлат департаменти Матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, Ҳамза бин Лодин "АҚШ миллий хавфсизлиги ва фуқароларига жиддий хатар билдирувчи" фаолияти сабабли санкцион рўйхатга киритилган. У 2015 йил августдан расман "Ал-Қоида" сафига кирган бўлиб, ғарб давлатлари пойтахтларига ҳужумлар қилишга, жумладан АҚШ ва америкаликлардан ўч олишга чақиради.
Санкцион рўйхатга "Ал-Қоида"нинг Арабистон яриморолидаги етакчиларидан бири Иброҳим ал-Банна ҳам киритилди. АҚШ маълумотларига кўра, у террорчилик гуруҳи учун "жангариларни тайёрлашда ва маълумот тўплашда кўп маротаба иштирок этган". АҚШ аввалроқ ал-Баннанинг тутилишига кўмак берганлик учун 5 млн доллар миқдорида мукофот пули ваъда қилганди.
2001 йил 11 сентябрда АҚШда рўй берган терактдан сўнг, Усама бен Ладен хавфли душман деб топилиб, АҚШ махсус хизмат вакиллари томонидан ўлдирилганди.