Автомобиль ва уйни бирлаштирса бўладими (видео)?

07.01.2017 | Технологиялар | 737

Лас-Вегасдаги CES истеъмолчи электроникаси кўргазмасида Hyundai компанияси ҳайдовчисиз автомобиль билан боғланган “ақлли” уй концептини намойиш қилди. Автомобилнинг интерьеридан яшаш жойи, мултимедиа комплексидан эса хонадон жиҳози сифатида фойдаланилади, деб ёзмоқда Carzone.

Концепт Mobile Vision лойиҳаси доирасида тайёрланган. Уйнинг бир четида автомобиль учун жой ҳозирланади. Хонага машинанинг салонигина бирикади, кузов ташқарида қолади. Буни яхшироқ тушуниш учун видеолавҳани томоша қилинг.

Уйга машина “улангач”, хонадонни электр билан таъминлайди ёки кондиционер вазифасини ўташи мумкин. Мултимедиа тизимидан кўнгил очишда фойдаланилади. Бирор ёққа боришни ихтиёр қилсангиз, хонадан салонга ўтиш етарли.

Mobile Vision лойиҳаси доирасида ясалган концептларнинг яна бири Ioniq Scooter электрли самокатидир. Hyundai маълум қилишича, самокат Ioniq автомобилининг олд эшиги чўнтагига жойлашади.