Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистондаги портлашда БАА элчиси жароҳат олди
11.01.2017 11:16,  
5

Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида содир бўлган портлаш натижасида жабрланганлар орасида Бирлашган Араб Амирликларининг Афғонистондаги элчиси ҳам бўлган, дея хабар бермоқда Al Jazeera ​ телеканали.

Сешанба куни мамлакат жанубидаги Қандаҳор шаҳрида содир бўлган портлашда 7 киши қурбон бўлган ва 17 киши жароҳатланган. Портлаш БАА элчихонаси аъзолари ва маҳаллий маъмурият вакиллари учрашуви бўлиб ўтаётган Қандаҳор губернаторинининг қароргоҳида юз берган.

Маҳаллий полиция раҳбари Абдул Розиқнинг АФП агентлигига берган маълумотига кўра, портлаш туфайли БААнинг Афғонистон Ислом Республикасидаги элчиси Жума Муҳаммад Абдуллоҳ ал-Каъбий, бир неча дипломатлар ҳамда Қандаҳор губернатори жароҳат олган.

БААлик дипломатлар маҳаллий ҳокимият вакиллари билан Афғонистонга инсонпарварлик юклари етказиш масалаларини муҳокама қилишаётган эди. террорчилик ҳужуми учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч ким зиммасига олмаган.

Кечанинг ўзида пойтахт Қобул шаҳрида ҳам иккита портлаш рўй берган эди. Афғонистон парламенти олдида содир бўлган иккала ҳужум оқибатида 30 к иши қурбон бўлган ва 80 киши жароҳат олган. Қобулдаги ҳужум учун жавобгарликни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олган.

Бундан ташқари, Ҳелманд вилоятида ҳам террорчи ўзини-ўзи портлаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлган хабар қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан