Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​Қўлбола ва сифатсиз пахта ёғи ишлаб чиқарганлар қўлга олинди
13.01.2017 08:49,  
22

Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимдари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари ҳамкорликда назорат органларидан рўйхатдан ўтмасдан, конунга хилоф равишда тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган, аниқроғи, қўлбола цеҳларда тайёрланган, сифатсиз пахта ёғини пуллаётган шахслар фаолиятини фош этишди, дея хабар берди Хоразм вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Бошқарманинг ишонч телефонларига келиб тушган маълумотлар асосида Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи Р.Сафоевнинг (мақолада барча исм ва шарифлар ўзгартирилган) яшаш хонадони кўздан кечирилганда, бу ерда сотиш мақсадида қиймати 4,3 млн. сўмдан ортиқ бўлган 546 литр сифатсиз пахта ёғи ноқонуний равишда сақланаётгани аниқланди.

Шунингдек, божхоначилар фуқаро Қ.Болтаев томонидан қиймати 2,1 млн. сўмдан ортиқ 273 литр сифатсиз пахта ёғи яширинча олиб кетилаётган пайтда тўхтатиб қолинди.

Таъкидлаш жоизки, 2016 йил давомида Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари юртдошларимиз саломатлигини хавфга қўйиб бўлса-да, истеъмолга яроқсиз пахта ёғини пуллашга оид 7 та қонунбузарлик ҳолатини фош этишган. Натижада давлат рўйхатидан ўтмасдан туриб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга уринган шахслардан қиймати 16,7 млн. сўмдан ортиқ бўлган 2656 литр пахта ёғи олиб қўйилган.

Ҳозирда мазкур қоидабузарликларни илдизи билан бартараф этиш, ушбу сифатсиз пахта ёғини тайёрлаган яширин “цех”лар фаолиятини аниқлаш юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан