Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди Умра ва Ҳажга бормаганлар боради
13.01.2017 14:44,  
27

2017 йилдан бошлаб Ҳаж ва Умра сафарига бориш тартибига ўзгариш киритилади. Интернет сайтларида тарқалган хабарларга кўра, жорий йилдан бошлаб Умра ва Ҳаж сафарига илгари ушбу амалларни бажармаган фуқароларни юбориш тартиби жорий этилади. Аввал бу амалларни ўтаган фуқаролар қайта бориша олмайди. Sof.uz бу маълумотни ойдинлаштириш мақсадида “Дин ишлари бўйича қўмита” телефон рақамига қўнғироқ қилди, аммо аниқ жавоб ололмади.

Ҳаж ва Умра сафарларини уюштириш тартиби бўйича Ўзбекистоннинг Ички ишлар вазирлиги “Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бошқармаси”, Дин ишлар қўмитаси, Мусулмонлар идораси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғармалари ҳамда Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкатлари бошлиқларидан ташкил топган тузилма қарор беради.

Умра - Саудия Арабистонининг Макка ва Мадина шаҳарларига зиёратдир ва бу мусулмонлар учун суннат амали ҳисобланади. Ўзбекистонда йилига икки марта – баҳор ва куз фаслида Умрага сафар уюштирилади. Умрага борувчиларни рўйхатга олиш ишлари йилнинг 12 январидан 25 январига қадар давом этади. Уларнинг биринчи гуруҳи келаси ой ўрталаридан Саудия Арабистонига йўл олишади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан