Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ИШИД жангарилари Суриянинг Дайр аз-Зор аэропортини эгаллаб олди
18.01.2017 11:30,  
5

Суриянинг Дайр-аз-Зор шаҳридаги ҳарбий аэропорт ИШИД назоратига ўтди, дея хабар бермоқда Al Jazeera телеканали.

Шу пайтгача Сурия ҳукумати назоратида бўлган ҳарбий аэропорт «Жаҳон озиқ-овқат дастури» бўйича инсонпарварлик юклари етказиш учун фойдаланиб келинаётган эди. Аэропортнинг ИШИД қўлига ўтиши 250 минг кишилик тинч аҳолига ёрдам таъминотлари етказиш ишини жиддий хавф остига солиб қўйган.

ИШИДнинг Дайр аз-Зорга ҳужуми ўтган ҳафтада бошланган ҳамда шаҳарнинг ҳукумат кучлари назорат қилаётган қисми қамалда қолган эди. Душанба куни Ироқнинг Анбар вилоятидан келган ИШИД жангарилари ҳукумат қўшинларининг мудофаа чизиғини ёриб ўтиб, аэропортни эгаллаб олган. Айни пайтда Дай аз-Зор ҳукумат қўшинлари ва ИШИД назорат қилаётган қисмларга бўлиниб қолган.

Душанба куни БМТ вакиллари шаҳардаги гуманитар ёрдам юклари етказилаётган аэропорт ИШИД қўлига ўтгани муносабати билан таъминот тўхтатилганини эълон қилган. Сурия армияси тарқатган хабарга кўра, ҳукумат қўшинлари ҳудудаги ИШИД марраларига ҳаводан зарба беришган.

ИШИДнинг Сурия шимоли-шарқидаги Дайр аз-Зорга ҳужуми Сурия ҳукумати ва исёнчилар ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув амал қилаётган даврга тўғри келмоқда. Сулҳ битимига Туркия ва Россия воситачилигида эришилган бўлиб, Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида келаси ҳафта бўлиб ўтадиган тинчлик музокараларига ИШИД таклиф этилмаган.

Сўнгги бир неча ойлар давомида ИШИД Мўсул ва Раққа шаҳарлари атрофидаги ҳудудларни бой берган, Мўсул шаҳрида АҚШ бошчилигидаги ҳарбий коалиция дастагидаги Ироқ армиясига қарши жанглар давом этмоқда. Бундан ташқари, ИШИД назоратидаги ал-Боб шаҳри Туркия армияси кўмагидаги Сурия исёнчи кучлари томонидан қамал қилинган.

Дайр аз-Зорнинг ИШИД назорат қилаётагн қисмидаги аҳоли 10 минг нафарга етиши тахмин қилинмоқда. Ҳудуд жанубдан ҳукумат қўшинлари томонидан тўсиб қўйилган бўлиб, шимолдан Фрот дарёси ўраб туради. Дайр-аз-Зор муҳим стратегик нефть конлари яқинида жойлашган бўлиб, шаҳар биринчи марта ИШИД томонидан Палмира шаҳри ишғол қилинганда қамал қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан