Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дональд Трамп инаугурация куни биринчи фармонларини имзоламоқчи
20.01.2017 14:27,  
7

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп бугун, 20 январь куни бўлиб ўтадиган инаугурациядан кейин дарҳол Конгресснинг розилиги талаб этилмайдиган бир қатор ижро фармонларини имзоламоқчи. Бу ҳақда Трампнинг ёрдамчиларига таяниб, Reuters хабар берди.

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Трамп ўз ваколатларидан фойдаланиб, Мексика билан чегара қуриш ва иммиграцияни чеклаш бўйича биринчи қадамларни амалга оширмоқчи. 

Трамп, шунингдек, 21 январда уни сайловолди кампанияси вақтида ва сайловдан кейин кескин танқид қилган Марказий разведка бошқармаси бош қароргоҳига ташриф буюрмоқчи.

Бугун нечта фармон тасдиқланиши ҳозирча аниқ эмас. Бундан ташқари, Трамп Барак Обаманинг баъзи фармонларини бекор қилиш ниятида эканлиги айтилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан