Кераксиз тахталарни нима қиласиз? Бизнинг шароитда печкага ёқадиганлар кўп. Даниялик дизайнер Томас Дамбо эса улардан фойдаланишнинг антиқа йўлини топди. Қушпарвар, қўли гул дизайнер ташлаб юборилган тахтачалардан уч ярим мингтадан кўпроқ уячалар ясади. Оддий уяча эмас, ҳар бирини алоҳида санъат асари дейсиз. Томоша қилинг.
Томас қушчи иш устида.
Томас ясаган уячаларни Копенгагендагина эмас, Даниянинг бошқа шаҳарларида ҳам учратишингиз мумкин.
"Шаҳарда яшайдиган кам сонли жониворлардан бири қушлардир", дейди дизайнер."Уларнинг шаҳримиздан кетиб қолишларига йўл қўймаслик керак". Жонли табиатни ҳимоя қилиш билан бирга чиқиндини ташлаб юбормасдан ижодий фойдаланиш лозимлигини у намойиш қилмоқда.
Қушларнинг шаҳарда қолиши муҳим.
Скандинавия байроғи рангида бўялган уячалар.
Одамлар дизайнердан ясаган уячаларида қушлар яшаш-яшамаслигини сўрашади. Дамбо "Агар сершовқин йўл бўйига ўрнатсам, қушлар келмайди, аммо тинч боғчаларга ўрнатилган уячаларимда қушлар истиқомат қилмоқда", дейди.
Рангли уячалар шаҳар безагидир.
Ўзи маҳкамланган девор қиёфасини олган уячалар.
Мана бу уячалар скейтборд бўлакларидан ясалган.
Фестивал учун 600 дона уяча ясалди.
Мана улар.
Томас Дамбо жаноблари фақат уяча ясайди деб ўйламанг. У турли бинолар дизайни билан ҳам шуғулланади. Бу расмда ўрдаклар қалъаси акс этган.
Уячаларга ижодий тус берилган.
Томас Дамбо бисоти мана шулардан иборат. Расмлардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, табиатни асрашга ҳисса қўшишимиз учун эколог ёки табиатшунос бўлишимиз шарт эмас экан.