Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистони Яманда уруш жиноятлари содир этганликда айбланмоқда
30.01.2017 12:16,  
12

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кузатувчилари Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалиция томонидан Яманда амалга оширилган уруш жиноятлари ҳақидаги ҳисоботини Хавфсизлик Кенгашига тақдим этди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар бермоқда.

63 саҳифадан иборат ҳисоботда халқаро коалициянинг 2016 йил март-октябрь ойларида амалга оширган 10 та ҳаво ҳужуми тадқиқ қилинган. Унга кўра, ҳужумларда 292 нафар тинч фуқаролар, жумладан, 100 нафар аёллар ва болалар ҳалок бўлган. Ҳисоботда қайд этилишича, 10 та ҳужумдан 8 тасида ноҳарбий нишонлар мўлжалга олинган.

Экпертчилар фикрича, тадқиқ этилган ўнта ҳужумдан барчасида халқаро коалиция томонидан инсонпарваликка оид халқаро қонунлар бузилган. Комиссия амалга оширилган ҳужумларни уруш жинояти сифатида эътироф этиш мумкин деган хулосага келган. Яманда Саудия бошчилигида Баҳрайн, Қувайт, Қатар, БАА, Миср, Иордания, Марокаш ва Судандан иборат коалиция ҳусий исёнчиларига қарши фуқаролар урушида ағдарилган ҳукуматни қўллаб келмоқда. Америка армияси коалицияга разведка ва ташиш ишларида кўмак бермоқда.

Саудия ҳукумати Яманда амалга оширилган уруш жиноятларига оид айбловларни рад этиб келади. БМТдаги элчиси Абдуллоҳ ал-Муаллимий айблов хулосасини яна бир бор инкор қилган. «Айрим хатолар тан олинган ва жавобгарликни зиммамизга олганмиз. Қурбонлар учун бадал тўлаш каби тзатиш чоралари кўрилган», – деб айтган саудиялик дипломат.

Ҳисобот Франция, Малайзия ва Британия вакилларидан иборат тергов гуруҳи томонидан тайёрланган. Комиссия аъзолари Ямандаги ҳаво ҳужумларидан жабр кўрган жойларга бориб кўра олишмаган.
Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари коалиция Яманда ҳарбий ҳаракатлар бошлаганига қарийб икки йил бўлди. Эрон дастаклаётган ҳусий шиалари ва собиқ президент Али Абдуллоҳ Солиҳнинг тарафдорларидан иборат исёнчилар 2015 йил баҳорида пойтахт Санани қўлга олиши ортидан, коалиция Яманда ҳарбий амалиётлар бошлаган эди. Яман ҳукумати ва Саудия Эронни исёнчиларни қурол билан таъминлашда айблашган. Эрон бундай айбловларни рад этганига қарамай, ҳисоботга кўра, 2 064 дона Эронда ишлаб чиқарилган қуроллар қўлга олинган. БМТ ҳисоботида исёнчилар томонидан марта уруш жиноятларига қўл урилганлиги қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан