Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трампнинг Британияга давлат ташрифи билан келишига қарши петицияни бир миллиондан ортиқ киши имзолади
30.01.2017 18:05,  
673

Буюк Британия фуқаролари АҚШ президентининг Лондонга давлат ташрифи билан келишига қарши парламент петициясини тайёрлашди, дея хабар бермоқда Al Jazeera телеканали.

Британия қонунчилигига кўра, шикоятномани парламентга тақдим қилиш учун 100 минг имзо тўпланиши лозим. Аммо 24 соат ичида бир миллиондан ортиқ британияликлар петицияни қўллаб-қувватлашини билдирган. Улар Доналд Трампнинг Британияга расмий давлат ташрифи билан келишига қарши чиқишган.

«Доналд Трампга АҚШ ҳукуматининг раҳбари сифатида Буюк Британияга киришга рухсат берилиши керак. Унга расмий давлат ташрифи доирасида келиш таклиф қилинмаслиги керак. Чунки бу Қиролича зоти олияларига нисбатан ҳақоратдир», – дейилади парламентга тақдим қилиниши мўлжалланган петицияда.

Доналд Трамп ҳокимиятни эгаллагандан бери АҚШга ташриф буюрган илк хорижий раҳбар бўлган Британия бош вазири Тереза Мэй жума куни президентни расмий давлат ташрифи билан ўз мамлакатига боришга таклиф қилган эди. Бош вазирнинг таклифи ҳамда муҳожирларга қўйилган тақиққа қарши муносабат билдирмагани инглиз матбуотида оддий фуқаролар ва сиёсатчилар тарафидан танқидга учраган.

Тереза Мэй Трамп билан мусулмонларга тақиқ қўйиш борасида ҳамфикр эмаслиги билдирар экан, президент қарорини «АҚШнинг ўз ички иши» эканлигини айтган. Трампнинг Лондонга таклиф этилиши мухолиф партиялар раҳбарияти томонидан ҳам маъқулланмаган. Лейбористлар партияси раҳбари Жереми Корбин Тампнинг қарорини «шармандали» деб атаган.

Душанба оқшомида Бирлашган Қиролликнинг турли шаҳарлари бўйлаб, жумладан, Доунинг Стритдаги Бош вазир қароргоҳи олдида мусулмонларга қарши чекловларга қарши намойишлар бўлиб ўтиши кутлмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан