Android’да график калитни блокдан чиқарамиз

31.01.2017 | Технологиялар | 2083

Мазкур тизимдаги қурилмаларни график калит орқали қулфлаб қўйиб, калитини ўзингиз унутган бўлсангиз, уни очиш учун бир неча марта нотўғри калит киритганингиздан сўнг блокланиб қолади. Шундай ҳолларда уни қай йўл билан блокдан чиқариш масаласига қуйида тўхталамиз, деб ёзади Terabayt сайти.

  1. Google аккаунтимиз ёрдам беради

Android’да график калитни блокдан чиқаришнинг энг содда усули – қурилма боғланган Google аккаунтингиз паролини киритишдир. Бунинг учун дастлаб, график калитни киритишга кетма-кет бир неча марта уринишингиз керак, шунда экранга қурилма блокланганлиги ҳақидаги маълумот чиқади. Энди унинг пастки ўнг бурчагидаги «Забыли?» («Унутиб қўйдингизми?») тугмачасини босишингиз лозим.

  1. Аккаунтни танлаймиз

Қурилмангизга бир неча аккаунтлар бириктирилган бўлиши мумкин, улар орасидан Google аккаунтингизни танланг.

  1. Паролингизни киритинг

Энди қурилмага боғланган Google аккаунтингиз паролини киритасиз ва гаджетингиз автоматик тарзда блокдан чиқади.