Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гурбангули Бердимуҳамедов қурувчиларга гитара чалиб қўшиқ куйлаб берди (видео)
1.02.2017 22:03,  
29

Ўтган душанба куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ахал вилоятига ташриф буюрди.

Ахал вилоятида табиий газдан бензин олиш мажмуасини қурилиши олиб борилмоқда. Ташриф давомида президент қурувчилар билан учрашди ва ўзининг сайлов олди дастури ҳақида сўзлаб берди.

Суҳбат давомида қурувчилардан бири гитарани қўлга олиб президентга қўшиқ айтиб берди. Ундан кейин эса президент гитарани олиб ўз қаламига мансуб “Бахт нури” қўшиғини куйлаб берди.

Шундан кейин Гурбангули Бердимухамедов 8 март байрамида аёлларга совға сифатида яна бир неча қўшиқ тайёрлаб қўйганини айтди.

Гурбангули Бердимуҳамедов қўшиқчилиқ санъатига қизиқиши Туркманистон аҳолисига сир эмас. Президент бундан олдин ҳам фуқароларига бир неча марта қўшиқ куйлаб берган эди.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан