Эрон парламенти раисининг халқаро муносабатлар бўйича маслаҳатчиси Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён президент Дональд Трампнинг АҚШ ҳудудига фуқаролари кириши тақиқланган мамлакатлар рўйхатига терроризмни қўллаётган давлатлар киритилмаганини таъкидлади. Бу ҳақда Russia Today хабар бермоқда.
«Ўйлайманки, Трамп бирор мамлакат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлашни хоҳлаганида, 11 сентябрь воқеаларида қатнашганлар мамлакати вакилларига тақиқлаши лозим эди. Аммо, жаноб Трампнинг рўйхати терроризмни қўллаб-қувватлаётган ҳамда «Ал-Қоида» ва ИШИДни ташкил этган мамлакатларни ўз ичига олмаган», — деган Абдуллоҳиён.
Абдуллоҳиён АҚШга кириш Саудия Арабистони фуқароларига ҳам тақиқланиши лозимлигини қайд этди.
«Саудия Арабистони — сўнгги йилларда минтақада терроризм тарқалишига сезиларли ҳисса қўшган давлат ҳисобланади. Саудия Арабистони, айниқса, унинг ҳозирги ҳукмдорлари адолатсизликка чидаб келаётган Яман ҳалқига қарши урушлар ва агрессия сабабчисидир. Баҳрайнга ҳарбий ҳужум уюштирди, Суриядаги терроризмни қўллаб-қувватлади», — деган сиёсатчи.