Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






КХДР ракета учирганидан кейин: АҚШ Японияни "100 фоиз" қўллаб-қувватлайди
12.02.2017 12:54,  
3

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Япония бош вазири Шиндзо Абэ Шимолий Корея баллистик ракета учирганини қоралаб ўтишди. Бу ҳақда CNN телеканали маълум қилди.

«Мен Америка Қўшма Штатлари ўзининг ажойиб иттифоқдоши Японияни 100 фоизга қўллаб-қувватлашини ҳамма тушунишини ва тўлиқ англашини хоҳлардим», — деди Трамп Япония бош вазири Синдзо Абэ билан биргаликда журналистлар қаршисига чиқиб.

«Шимолий Кореянинг ракета синовларига йўл қўйиб бўлмайди», — дея баёнот берган Япония бош вазири .

Аввалроқ Корея Республикаси Штаб бошлиқлари қўмитаси КХДР шимоли-ғарбидаги Пхёнан-Пукто провинциясида жойлашган полигондан 12 февраль куни маҳаллий вақт билан 07:55 да (Тошкент вақти билан 03:55 да) ракета парвози амалга оширилганини маълум қилган эди. Жанубий Корея ҳарбийлари маълумотларига кўра, ракета 500 километрга яқин масофани босиб ўтган.

Кейинроқ Япония мудофаа вазири Томоми Инада КХДР учирган баллистик ракета тахминан 350 км масофага парвоз қилиб, Япон денгизи акваториясига қулаганини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан