Исломободнинг Олий суди Валентин кунини Покистон ҳудудида нишонлашни тақиқлади, деб ёзмоқда Express Tribune газетаси.
Суднинг бу хулосасига мазкур байрам мусулмон анъаналарига тўғри келмаслиги ҳақидаги петиция сабаб бўлган.
Қарорга мувофиқ бу санани расмий даражада ва аҳоли орасида нишонлаш мумкин эмас. Қолаверса, қандайдир йўллар билан ОАВда реклама қилинишига ҳам йўл қўйилмайди.
Католиклар ва протестантлар ҳар йили 14 феврални авлиё Валентин куни сифатида нишонлайди.