Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги уч йирик банк инвестор жалб қилиш мажбуриятидан озод қилинди
14.02.2017 12:11,  
8

Ўзбекистоннинг уч банки ўз устав капиталининг бир қисмини сотиш эвазига чет эл сармоядорларини жалб қилиш мажбуриятидан озод қилинди, деб хабар қилмоқда Uzbekistan Today нашри.

Банклар учун бундай имконият Вазирлар Маҳкамаси 2017 йилнинг 6 февралида қабул қилган 59-сонли қарорига асосан пайдо бўлди. Қарорга кўра Асака-банк, Ипотека-банк ва Ўзсаноатқурилишбанклари аҳоли учун назорат қилинадиган нархларда ижтимоий муҳим хизматлар кўрсатаётган ташкилотлар рўйхатига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукуматининг 2016 йил августида қабул қилинган қарорига биноан, Республиканинг 87 та энг йирик акциядорлик жамиятлари 2017 йилнинг октябр ойига қадар ўз устав капиталининг камида 15% ини чет эллик сармоядорларга сотиши керак.

Ушбу ташкилотлар орасида "Ўзбекнефтегаз", "Ўзбекистон Темир йўллари", "Ўзбекэнерго", "Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи", "Самарқанд вино заводи", "Жиззах пластмасса", "Навоиазот", "Қўқон суперфосфат" каби мамалкатнинг йирик хўжалик субъектлари ўрин олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан