Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухоро вилояти ҳокими: Когон тумани қолоқликдан чиқиши керак
19.02.2017 09:44,  
78

Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев халқ депутатлари Когон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида тумандаги жорий аҳволни кескин танқид остига олди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, мамлакат бўйлаб олиб борилаётган ислоҳотларнинг Когон туманидаги ижроси мутлақо талабга жавоб бермайди. Шу боис ҳам ҳудудда ҳал этилиши лозим бўлган жуда кўплаб масалалар тўпланиб қолган.

Хусусан, туман раҳбарияти томонидан аҳоли дарди, ташвишини ўрганиш, улар муаммоларини ҳал этишда сусткашликлар кўзга ташланмоқда: ҳозиргача Ўзбекистон Президенти виртуал қабулхонасига Когон тумани бўйича келиб тушган мурожаатларнинг атиги 9 фоизи қаноатлантирилган.

Туманда рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектларининг қарийб 70 фоизи вақтинча фаолият юритмаяпти. Натижада экспорт ва бошқа макроиқтисодий кўрсаткичлар белгиланган прогноз доирасида бажарилмаяпти.

«Шунингдек, пахта, қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат экинларини етиштиришдаги паст кўрсаткичлар, аҳолининг коммунал тўловлардан қарздорлиги, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг таъмирталаблиги, ҳудудда бирорта ҳам бозор мавжуд эмаслиги, ички йўлларнинг яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги маърузада танқидий таҳлил этилди», — дейилади ҳокимлик ахборотида.

Ўктам Барноев мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда туманни қолоқликдан чиқариш борасида алоҳида комплекс дастур шакллантириш лозимлиги хусусида тўхталиб, ушбу дастурга киритиладиган лойиҳалар хусусида аниқ таклифлар тақдим этиш бўйича топшириқлар берган.

Аввалроқ Когон тумани собиқ ҳокими С. Ҳамроев ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилгани, унинг ўрнига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан