Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Йўловчилардан бири 58 автобус ҳайдовчиси устидан "Тошшаҳартрансхизмат"га арз қилди
27.02.2017 18:45,  
8

Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси автобус ҳайдовчисининг ўз вазифасига масъулиятсиз ёндашиб, жамоат транспортини бошқариш чоғида смартфондан фойдаланаётгани акс этган суратларни жойлаштирди.

Автобус йўловчиси ўз постида «Тошшаҳартрансхизмат» маъмуриятига мурожаат қилиб, унга нисбатан тегишли чора кўришни сўради: 

«Ҳурматли «Тошшаҳартрансхизмат» маъмурияти! Диққат қилинг! 58-автобус йўналиши, давлат рақами 01-141 FCA (гараж рақами 608), 12-автобус саройи. Ушбу ҳолат кузатилган вақти 16:00. «Экскаватор заводи – Спутник, Сергели» йўналишида қатнов амалга оширилаётган эди.

Автобус ҳайдовчиси, қатнов бошланишидан ЙҲҚ ва автобус олд ойнасига ёпиштирилган тақиқловчи белгига қарамай, смартфонга муккасидан кетиб, Tashbus иловаси орқали 38-йўналиш автобуси ҳаракатини кузатиб борди. Шу билан у йўлларда аварияли ҳолатларни вужудга келтирди. Ҳар бир бекатда узоқ вақт қолиб кетди.

Сизлар қачон ўз ходимларингиз томонидан йўловчиларни ташишда тартиб-қоидаларга риоя этилишини жиддий назорат қилишни бошлайсиз? Чоралар кўринг! Юқори идораларга ҳам ёзаман!».

Аввалроқ, пойтахтда автобус бошқараётиб газета ўқиган ҳайдовчи ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, «Тошшаҳартрансхизмат» томонидан ҳайдовчига жазо қўлланилгани хабар қилинган эди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан