Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда юз берган ёнғинлар сабаблари маълум қилинди
3.03.2017 09:38,  
6

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси 2 март куни бўлиб ўтган брифингда пойтахтда сўнгги ҳафтада юз берган иккита йирик ёнғин сабабларини маълум қилди.

ЁХБ бошлиғи Дилшод Тиллахўжаевнинг сўзларига кўра, Чилонзор туманидаги Чўпонота кўчасида жойлашган беш қаватли бинонинг ёниб кетишига электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлган. Бинода тўқимачилик корхоналарининг тикув цехлари жойлашган. Аланга биринчи қаватда пайдо бўлган, сўнг иккинчи ва учинчи қаватларни қамраб олган.

Амир Темур кўчасида, Олой бозори қаршисида жойлашган бизнес-марказда ёнғин келиб чиқишига эса назоратсиз қолдирилган офис техникаси сабабчи бўлган. ЁХБ бошлиғи аниқлик киритишича, аланга тармоқли фильтр — қўшимча электр сим билан муомалада эҳтиётсизликка йўл қўйилгани оқибатида чиққан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан