Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Пахтакор» стадионга талабаларни мажбуран олиб келиши мумкин
3.03.2017 17:11,  
6

Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг 1-туридан ўрин олган «Пахтакор» — «Қизилқум» ўйинига олий ўқув юртлари талабалари мажбуран олиб келиниши мумкин. «Tribuna.uz»нинг қайд этишича, пойтахтда таҳсил олаётган 300 дан зиёд талаба мазкур ўйинга мажбуран олиб келинади.

Пойтахт олий ўқув юртларининг ҳар бирига камида 300 нафар талабани ўйинга олиб келиш вазифаси юкланган. Айнан қайси университет, институт ёки коллеж талабалари стадионга киритилиши бўйича аниқ маълумотлар берилмаган, деб ёзган нашр. Бунда у вазиятдан хабардор бўлган манбага таянган, бироқ унинг номини ошкор қилмаган.

Аввалроқ «Пахтакор» ўз мухлислари учун Олий Лиганинг бу мавсумида ҳар қачонгидан кўра қулайроқ шароитлар яратиб беришни режалаштирганди. Хусусан, 27 февраль куни «Пахтакор» матбуот хизмати «Омадли мухлис» акцияси ҳақида эълон қилган бўлиб, чиптаси бор мухлисларда Damas автомобилини ютиш имконияти ҳам бўлишини айтиб ўтганди.

3 март куни эълон қилинган хабарда эса «Пахтакор» Навоий клубига қарши учрашувга киришни бепул қилгани айтилди. Бу мавсумнинг очилиш ўйини экани билан изоҳланди. Шунингдек, ўз-ўзидан Damas автомобили 12 март куни бўлиб ўтадиган «Динамо»га қарши беллашувга қолди. Стадиондаги барча қулайликлар ҳақида манбада бошқа эслаб ўтилмаган.

Маълумот учун, «Пахтакор» — «Қизилқум» ўйини Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Олий лиганинг қолган клублари ҳам ўзининг уй учрашувларига талабларни мажбуран олиб келишни режалаштирганми ёки йўқ — аниқ эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан