Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Иcроил ҳақида 10та қизиқарли факт
3.03.2017 23:38,  
2157

Қадимийлик ва замонавийликни ўзида жамлаган Исроил давлати дунёни ўзига жалб этиб келади. Тараққиёти ва табиати, тиббиёти ва технологиялари билан бу кичик давлат жаҳонда мустаҳкам ўрин эгаллаган. Бугун яҳудийлар давлатига оид 10 қизиқарли фактни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 

Энг қисқа метро Хайфа шаҳрида жойлашган. Унинг узунлиги бор-йўғи 1,8 км бўлиб, 4та бекати бор.

 

Мамлакатни кўндалангига шарқдан ғарбга қараб 2 соатда кесиб ўтиш мумкин. Шимолдан жанубга қараб эса 9 кунча йўл босиш керак.

 

Исроилнинг соҳил билан чегара линияси атиги 273 км. Бу денгизи бор мамлакатлар орасидаги энг кичик кўрсаткичлардан. Шунга қарамасдан мамлакат тўрт денгизи билан ғурурланади: Қизил денгиз, Ўлик денгиз, Ўртаер денгизи ва Галилей денгизи.

 

Исроил демократик давлат ҳисобланади. Бироқ жаҳондаги конституцияси йўқ саноқли давлатлардан биридир.

 

Медузаларни ҳайдайдиган репеллент (ўткир исли модда) биринчи бўлиб Исроилда яратилган.

 

Исроилда қазилмалар вақтида салкам икки минг йиллик дарахт томири топилган. Уни тупроққа ўтқазилгач, 1800 йил муқаддам қуриган дарахт ўса бошлаган.

 

Исроилга президент бўлишни Алберт Эйнштейнга таклиф қилишган. Аммо олим рад қилган.

 

“Исроилнинг пойтахти?” деган саволга кўпчилик “Тель-Авив” деб жавоб беради. Аммо исроилликлар мамлакат пойтахтини Қуддус шаҳри деб ҳисоблайди. Бироқ у кўпгина давлатлар, жумладан, Ўзбекистон томонидан тан олинмаган. Бундан ташқари БМТ ҳам тан олмаган.

 

Исроилда хумус (нўхатнинг бир тури) таъмини берувчи музқаймоқ сотилади.

 

Барча яҳудийлар 18дан 26 ёшигача Исроил ҳудудини 10 кун бепул айланиб чиқиш ҳуқуқига эгадир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан