Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Уруш туфайли 200 минг одам Мўсулни тарк этди
6.03.2017 14:11,  
2

Халқаро миграция ташкилоти февраль ойининг ўзида Мўсулдан 45 мингдан кўпроқ тинч аҳоли чиқиб кетганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Al Jazeera телеканали.

Швейцариядаги нодавлат ташкилотлардан бири эълон қилган ҳисоботга кўра, ўтган йилнинг октябрь ойидан бери Мўсулдан 200 минг киши кўчиб кетишга мажбур бўлган. Халқаро миграция ташкилоти хабарига кўра, Мўсул ғарбини фақатгина 28 февралнинг ўзида 17 минг киши, 3 март куни эса 13 минг киши тарк этган.

Шанба куни Ироқ мигратися вазири Жассим Муҳаммад БМТни одамларга ёрдам етказишда камчиликларга йўл қўяётггани учун танқид қилган. Шарқий Мўсулдаги Ал-Жазийра мухбири хабар беришича, қочқинлар лагерьларида янги келганлар учун жой етишмаяпти. Ғарбий Мўсулни кунига минглаб одамлар ташлаб чиқмоқда. Улар шимолий Ироқдаги курдлар истиқомат қиладиган вилоятларга юборилмоқда.

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кўмагида ироқ армияси, курд ва шиа жангариларидан иборат қўшиннинг ИШИД назоратидаги Мўсулни озод қилиш учун ҳарбий ҳаракатлари ўтган йилнинг октябрь ойида бошланган. Январь ойида иттифоқчи қўшинлар шаҳарнинг Дажла дарёсидан шарқдаги қисмида назоратни тўлиқ қўлга олганини эълон қилишган.

Бир муддатлик танаффусдан сўнг шаҳарнинг ғарбий қисми учун жанг февраль ойида бошланган. Шу кунларда Мўсул марказида Ироқ ҳукумати кучлари ва ИШИД жангарилари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

Ироқнинг катталиги бўйича энг йирик иккинчи шаҳри ҳисобланган Мўсулда урушдан олдин бир ярим миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилгани тахмин қилинади. Февраль ойида янги тўқнашувлар бошланишидан олдин ғарбий Мўсулда 750 минг аҳоли борлиги маълум қилинган. ИШИД жангарилари аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланаётгани ҳам хабар қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан