Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Башар Асад Сурияга қўшин киритган давлатларни босқинчиларга қиёслади
14.03.2017 11:51,  
10

Сурия президенти Башар Асад Хитойнинг Phoenix телеканалига интервью берди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Суҳбат давомида Сурия раҳбари АҚШ армиясининг ИШИДга қарши курашдаги иштирокига тўхталиб ўтган. Башар Асад Доналд Трампнинг баёнотларини АҚШ армияси Сурияда ИШИДга қарши курашга кўпроқ эътибор бериш ваъдаси деб тушунганини маълум қилган.

Аммо ҳали ҳеч нарса аниқ эмас. Сурия ҳукумати АҚШ президенти ўз ваъдаларини бажаришидан умидворлигини яширмаяпти. АҚШ қўшинлари Ироқ а Сурияда ИШИДга қарши халқаро коалицияни бошқармоқда. Яқинда коалиция кучлари Суриядаги Раққа шаҳрини ИШИДдан озод қилиш учун қўшимча 400 нафар аскар сафарбар қилиниши ҳақида эълон қилган.

Манбиж шаҳриаги Америка қўшинлари ҳақида берилган саволга Башар Асад шундай жавоб эбрган: «Таклифсиз Сурия ҳудудига кирган барча қўшинлар босқинчилардир. Бизнингча, бу фойда бермайди».

Россия ва Эрон ёрдамида исёнчиларга қарши курашаётган Башар Асад Хитой разведкаси билан ҳамкорликни ҳам юқори баҳолаган. Маълум бўлишича, Хитой томони Сурия исёнчилари таркибида урушаётган уйғурларга қарши курашда ёрдам бермоқда. Яқинда БМТ Хавфсизлик Кенгашида Башар Асадга қарши санкциялар қўллаш ҳақидаги резолюцияга Россия ва Хитой қарши чиққан эди.

Сурия раҳбарининг айтишича Россия кўмагида ҳаракатланаётган ҳукумат қўшинлари ИШИД пойтахти Раққага яқинлашиб қолган. Башар Асад Раққани олиш ҳукумат армиясининг асосий мақсади эканлигини баён қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан