Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Корея АҚШга «шафқатсиз зарба» бериш билан таҳдид қилди
14.03.2017 19:03,  
6

КХДР ҳукумати АҚШ армиясининг хатти-ҳаракатларига қарши навбатдаги қўрқинчли баёнотни эълон қилди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.

АҚШнинг Карл Винсон номидаги авиаташувчи ҳарбий кемаси Жанубий Кореянинг ҳарбий машқларига қўшилиши Шимолий Кореянинг ғазабини қўзғатган.

«Агар улар КХДРнинг суверенитети ва хотиржамлигига оз бўлсада рахна соладиган бўлса, Шимолий Корея армияси қуруқлик, ҳаво ва сув остидан ўта аниқликдаги шафқатсиз ҳужумни амалга оширади. 11 март куни душманга қарашли кўплаб самолётлар КХДРнинг ҳаво ва денгиз ҳудудига яқин ҳудудда учиб ўтган. Бу бомбардимон қилиш ва қуруқликдаги марраларга тўсатдан ҳужум қилиш машқларини намойиш этиш учун эди», – дейилади KCNA агентлиги эълон қилган баёнотда.

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари вакили ҳарбий кеманинг ҳаракати режа бўйича Жанубий Корея кучлари билан одатий машқларда иштирок этиши учун амалга оширилганини маълум қилган. АҚШ армиясининг Корея яриморолида фаоллашувига жавоб тариқасида ўтган ҳафта Шимолий Корея 4 та баллистик ракета учирган эди.

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон жума куни Жанубий Кореяга илк маротаба ташриф буюриши кутилмоқда. Ўтган ҳафтада АҚШнинг БМТдаги вакили Доналд Трамп ҳукумати томонидан Шимолий Кореяга нистабатн стратегияси қайта кўриб чиқилаётганини маълум қилган.

АҚШ ва Жанубий Корея армияларининг кенг миқёсли қўшма ҳарбий машғулотлари 1 март куни бошланган. Ўтган йили иккала мамлакат ҳарбийларининг қўшма машғулотларида 17 минг америкалик ва 300 мингдан ортиқ жанубий кореялик ҳарбийлар иштирок этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан