Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия мудофаа вазири Трампни «мусулмонларнинг ҳақиқий дўсти» деб атади
16.03.2017 11:49,  
12

Сешанба куни Саудия Арабистонининг иккинчи валиаҳди Муҳаммад ибн Салмон Оқ уйда АҚШ президенти билан учрашди, дея хабар бермоқда Russian Today​ телеканали.

Саудия подшоҳи Салмон ибн Абдулазизнинг ўғли ва мамлакатнинг мудофаа вазири бўлган шаҳзода учрашувда Доналд Трамп ҳақида илиқ фикрлар билдирган. Унинг фикрича, АҚШ президнети жаҳон медиясида тасвирланганидан мутлақо бошқача инсон. Шаҳзода АҚШ президентини «мусулмон дунёсига беқиёс даражада хизмат қиладиган, мусулмонларнинг ҳақиқий дўсти» деб билишини эътироф этган. Муҳаммад ибн Салмон учрашувни Америка-Саудия муносабатларида «тарихий бурилиш нуқтаси» деб атаган.

Томонлар Доналд Трамп томонидан 6 та мусулмон давлат фуқаролари АҚШга киришига қўйилган тақиқни муҳокама қилишган. Шаҳзоданинг фикрича, мазкур чеклов «АҚШга террорчилар киришининг олдини олиш мақсадида» жорий қилинган.

Учрашувдан сўнг эълон қилинган баёнотда шундай дейилади: “Саудия Арабистони мазкур чекловни мусулмон мамалакатлар ёки ислом динига қарши қаратилган деб ҳисобламайди. Ислом динини юксак инсоний тамойилларга эга бўлган, аммо (мазкур тамойиллар) радикал гуруҳлар томонидан ўмарилган илоҳий динлардан бири деб ҳисобловчи Доналд Трамп унга нисбатан чуқур ҳурматини изҳор қилди”.

Саудия мудоффа вазири ва АҚШ президенти 2015 йилда дунёнинг 6 та қудратли давлатлари ва Эрон ўртасида имзоланган ядровий келишувни ҳам муҳокама қилишган. Томонлар мазкур келишувни бир овоздан ҳалокатли ва юқори даражада хавфл” деб топишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан