Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Исроил Сурияни вайрон қилиш билан таҳдид қилди
19.03.2017 18:24,  
4

Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман Сурия чегарасида содир бўлган тўқнашув юзасидан баёнот берди, дея хабар бермоқда Independent ​ нашри.

Либерманнинг ўтган ҳафтада Сурия томонидан Исроил самолётларига қарата бир нечта ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари йўлланганини танқид қиларкан, Сурияни бошқа бундай «хато» қилишдан огоҳлантирган. Вазир ана шундай ракеталардан бири Исроил ҳарбийлари томонидан уриб туширилганини маълум қилган.

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари тарқатган маълумотга кўра Исроилга қарашли тўртта самолётга Сурия ҳудудидан 3 та ракета томонидан ҳужум бўлган. Улардан бири эса Исроилнинг «Найза» номли ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими томонидан йўқ қилинган.

Авигдор Либерман Исроил радиосига берган интервьюсида қўшни мамлакатга ўзига хос таҳдид йўллаган. «Агар Сурия ўзининг мудофаа тизимларини яна бизнинг самолётларимизга қарши қўллайдиган бўлса, ҳеч иккиланмасдан, уларни ер билан яксон қиламиз», деб айтган Исроил мудофаа вазири.

Аввалроқ Сурия ҳукумати Исроил самолётлари томонидан Сурия ҳудудига зарбалар берилгани ва самолётлардан бири уриб туширилгани ҳақида хабар тарқатган эди. Исроил ҳукумати томонидан Сурия ҳудудидаги Ҳизбуллоҳ ташкилотига зарбалар берилгани маълум қилинган, аммо самолёт уриб тушилрилгани ҳақидаги хабар инкор этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан