Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида текширувлар ўтказилди
20.03.2017 17:22,  
2

Жорий йилнинг 19 март куни Ўш шаҳрида Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг 10 кунлик музокаралари муваффақиятли якунланди, дея хабар берди ТИВ ахборот хизмати.

Музокаралар доирасида Ўзбекистон Республикасининг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистон Республикасининг Баткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари туташган ҳудудлардаги давлатлараро чегаранинг энг қийин участкаларида қўшма дала текширувлари ва геодезиявий ҳисоблаш ишлари олиб борилди.

Музокаралар якуни бўйича тегишли баёнот имзоланди.

Учрашув ишчан муҳитда ва конструктив руҳда бўлиб ўтди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан