Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ёш америкаликларнинг 57 фоизи: Трамп «ноқонуний президент»
21.03.2017 10:00,  
4

Бугун, 20 март куни АҚШнинг 45-президенти Дональд Трампнинг ўз вазифасига киришганига 2 ой бўлди. Унинг ҳокимият тепасига келиши Американинг ўзида ҳам, жаҳонда ҳам турли хил қарашларни келтириб чиқарди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.

GenForward жамғармаси томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, ёш америкаликларнинг қарийб 57 фоизи Дональд Трампни «ноқонуний президент» деб ҳисоблайди. 

Сўровнома 18—30 ёш оралиғидаги фуқаролар орасида ўтказилган. Трампни энг кўп оқ танли ёшлар қўллаб-қувватлаган — 53 фоиз. Афроамерикаликлар орасида Трампнинг мухолифлари кўпи — сўровномада қатнашган қора танлиларнинг 74 фоизи Трампни «ноқонуний» президент деб атаган.

Аввалроқ Трампнинг сиёсатини аҳоли томонидан маъқуллаш рейтинги 37 фоизгача тушиб кетгани маълум бўлган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан