Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фаластин давлатининг ашаддий душмани бўлган яҳудий АҚШнинг Исроилдаги элчиси қилиб тайинланди
24.03.2017 11:51,  
6

АҚШ Сенати Доналд Трамп томонидан АҚШнинг Исроилдаги элчиси лавозимига тавсия қилган номзодини тасдиқлади, дея хабар бермоқда Al Jazeera.​

Нью-Йорк раввинининг ўғли бўлган Девид Фриедман пайшанба куни янги лавозимга тайинланган.  Фриедман  Исроилнинг Фаластиндаги оккупацияси ва яҳудийлар учун ноқонуний манзилгоҳлар қуриш сиёсатининг ошкора тарафдорларидан бири сифатида танилган.

Янги элчи қадимий Фаластин ерида иккита мустақил давлат – Исроил ва Фаластин ташкил этилиши қарши бўлган  сионистлардан ҳисобланади. Унинг Исроилдаги АҚШ вакили бўлиши Яқин шарқда тинчлик ўрнатиш учун амалга оширилган барча саъй-ҳаракаталрни чиппакка чиқаришидан хавотир уйғотади.

Доналд Трамп собиқ президент Барак Обама даврида тайинланган мулозимларни алмаштиришда давом этмоқда. Исроил-Фаластин можаросини ҳал этишда АҚШнинг позициясини муҳимлигидан Исроилга кимнинг элчи бўлиши аҳамиятли воқеа ҳисобланади.

Фриедманнинг элчиликка тайинланиши Исроил томонидан хурсандчилик билан қарши олинди. Исроил бош вазири  Бинямин  Нетаняҳу ўзининг твиттердаги саҳифасида янги элчини «Исроилнинг яқин дўсти» сифатида қабул қилинишини маълум қилган.

Янги элчи охирги 15 йил давомида Доналд Трамп билан ҳамкорлик қилади. Сайлов кампанияис даврида у Трампнинг Исроил бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. У Исроилнинг Фаластин ҳудуди ҳисобланган Қуддус ва Ғарбий Соҳилда яҳудийлар учун уйлар қуриш сиёсатини қўллаб-қувватлаб келади. Фриедман Фаластинда яҳудийларни жойлаштириш учун йилига миллионлаб доллар пул ажратадиган Америка яҳудийлари ташкилоти президенти ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан