Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Элчи Путин ва Мирзиёев нималарни муҳокама қилишларини айтди
24.03.2017 15:43,  
5

Ўзбекистон етакчисининг Москвага ташрифи чоғида президентлар савдо-иқтисодий масалалар ҳамда таълим, тиббиёт ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қиладилар. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Владимир Тюрденев Спутник нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Россиянинг Тошкентдаги дипломатик миссияси раҳбарининг айтишича, Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалга оширадиган ташрифига жуда катта эътибор қаратилмоқда ва ушбу ташриф икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришига умид қилинмоқда.

"Асосий йўналишлардан бири савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат бўлади. Гап инвестицион ҳамкорлик турларини кенгайтириш, талаб юқори бўлган маҳсулотларни етказиб беришни ошириш, саноат ва бошқа соҳалардаги йирик қўшма лойиҳалар, икки мамлакат хўжалик субъектлари ўртасида шартномалар тузиш ҳақида боради", — деди дипломат.

Бундан ташқари, деди Тюрденев, томонлар туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришни кўзда тутишмоқда. Москвада яқинда бўлиб ўтган MITT-2017 кўргазмасининг давоми сифатида манфаатдор муассасалар ўзаро туризм оқимини оширишга хизмат қилувчи тегишли келишувни имзолайдилар.

"Шунингдек, Ўзбекистон томони таълим ва тиббиёт соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурмоқда. Россия вазирлик, муассаса ва идоралари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорликда мавжуд имкониятларни ишга солишга киришишган", — деди Россия элчиси.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан