Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Йўлдаги чуқур туфайли шикастланган Ferrari эгаси 12 минг доллар ундириб олди
26.03.2017 09:43,  
6

Буюк Британия фуқароси Скотт Николас автомобили йўлдаги чуқур сабабли шикаст кўргани учун маҳаллий ҳукумат билан судлашиб 10 минг фунт-стерлинг ундириб олди, деб ёзмоқда carzone.uz.

The Mirror хабар беришига қараганда, унинг машинаси Аффорд аҳоли яшаш пунктига яқин жойда чуқурга тушиб кетган. Натижада суперкарнинг ғилдираги ва осмаси қаттиқ зарб еган, интерьер элементлари ва хавфсизлик ёстиқчаси шикастланган. Николас таъмирлаш учун 11 минг доллардан ортиқ маблағ сарфлаганини даъво қилди. Машина асл ҳолига қайтиши учун уч ой вақт ўтган.

Товон пули Николасга икки ҳафта давомида тўланадиган бўлди. Николас бу маблағни бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга хайр-эҳсон қилмоқчи. “Гап пулда эмас, принципда”, дейди британиялик. Товон пули бундай ҳолатларга нисбатан олганда рекорд даражада тўланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан