28-29 март кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов расмий ташриф билан Францияда бўлади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилади.
Ташриф давомида Париж шаҳрида Франция Ташқи ишлар ва халқаро тарқаққиёт вазири Жан-Марко Эро, Франция тараққиёт агентлиги ва Француз корхоналари ҳаракати “MEDEF” раҳбарияти билан музокаралар олиб бориш ҳамда Марказий Осиё давлатлари ва Франция Ташқи ишлар вазирлиги учрашувида иштирок этиш кўзда тутилган.