Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тармоқда iPhone 8’нинг янги суратлари тарқалди
9.04.2017 11:55,  
1

Инсайдерлар интернет тармоғида iPhone 8 флагман смартфонининг илк схематик-чизмали суратини тарқатишди. Кутилганидек, янги айфон олд панелидаги Home бош тугмаси энди мавжуд эмас. Биометрик модул эса олд панелда ҳам, орқа панелда ҳам йўқ. Демак, бармоқ излари сканери учун дисплей панелида виртуал тугма ўрнатилади, деган гапларда жон бор, деб ёзади Terabayt сайти.

iPhone 8 экранининг юқори қисмида 2 та камера модуллари мавжуд. Маълумотларга кўра, улардан бири 3D-камера бўлиб, бу лазерли сенсор қиёфани текширувдан ўтказади, ёки у кўзнинг рангдор пардаси учун ўрнатилган сканер бўлиши ҳам мумкин. 3D-камера сурат олинганидан сўнг ҳам, тасвирнинг фокус, яъни бош нуқтасини белгилаш ва объектларнинг ўзига алоҳида ишлов бериш имконини беради. Мисол учун, тасвирдаги объектнинг ёки инсон танасини 180 градусга ўзгартириш, бошқа виртуал эффектлар қўшиш мумкин бўлади.

Норасмий маълумотларга кўра, iPhone 8 мобил телефонига 5,8 дюймли OLED-дисплей ўрнатилади ва унинг орқа панели шишадан тайёрланади. Гаджетнинг чизмали суратида ҳам 2 та — вертикал ҳолатда жойлашган камера модулларини кўриш мумкин. Смартфоннинг том қисмида 2 та микрофон, қуйи қисмида – динамик ҳамда USB-C порти мавжуд.

Бу чизмада чиндан ҳам янги айфон тасвирланган бўлса, айтиш мумкинки, iPhone 8 дизайнига кўра, аввалги айфонлардан тубдан фарқ қилади.

Айфоннинг «юбилей смартфони» бўлган iPhone 8 тақдимоти келаётган сентябр ойида кутилмоқда. Аммо, ўта илғор технологияни яратиш учун вақт талаб қилинади. Баъзи экспертлар дисплей ва камера етказиб берувчилар Apple’нинг буюртмасини ўз вақтида бажара олмаслигини, шу сабабли кейинги айфон тақдимоти 1-2 ойга кечикиши мумкинлигини айтишмоқда. Шунингдек, iPhone 8 билан бирга, iPhone 7s ҳамда iPhone 7s Plus моделлари ҳам намойиш қилинади. Улар кўринишидан аввалги айфонни эслатса ҳам, бир қатор янги технологияларга эга бўладилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан