Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Британиялик қизлар Европада энг семиз деб тан олинди
16.04.2017 11:45,  
115

20 ёшгача бўлган британиялик қизлар Европада энг семиз деб эътироф этилди, маҳаллий йигитлар эса ушбу кўрсаткич бўйича Европадаги тенгдошлари орасида ўнинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Педиатрия ва болалар саломатлиги қироллик коллежи тадқиқотчиларига таяниб, The Daily Mail хабар берди.

Экспертларнинг аниқлик киритишича, 20 ёшдан кичик бўлган британияликлар орасида ўғил болаларнинг 26 фоизи ва қиз болаларнинг 29 фоизи семизликдан азият чекади.

Бундан ташқари, Британияда 5 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларнинг ҳар ўнинчисида руҳият бузилиши (шу жумладан депрессия) борлиги аниқланди.

Тиббий муассаса Европанинг 22 та давлатидаги болалар ва ёш аҳолининг жисмоний ва руҳий соғлиғи бўйича статистик маълумотларни солиштирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан