Европа Иттифоқи(ЕИ) давлатлари Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиришга келишиб олди.
Чехиянинг Прага шаҳрида ўтказилган саммитда Европа Иттифоқига аъзо 27 давлатнинг раҳбарлари Украинага ҳарбий ва молиявий ёрдам кўрсатишни давом эттиришга қарор қилди.
"Биз Украинани қўллаб-қувватлашимизни яна бир бор тасдиқладик. Биз ҳарбий ва молиявий ёрдам кўрсатишни давом эттириш мажбуриятини билдирдик", дейилади манбада.
Шу йилнинг 6 октябрь куни Европа Иттифоқи Украинада "махсус ҳарбий операция" бошлангани муносабати билан Россияга қарши саккизинчи санкциялар пакетини тасдиқлади. Янги чора-тадбирлар орасида Россия нефтига нархларнинг юқори чегарасини жорий этиш, жисмоний шахсларга нисбатан чекловлар ва бир қатор маҳсулотларни олиб киришни тақиқлаш кабилар жой олган.
Аввалроқ, Европа дипломатияси раҳбари Хосеп Боррел Украина можаросини дипломатик йўл билан ҳал қилиш шартини айтганди. Унинг сўзларига кўра, сиёсий блок Киевни қўллаб-қувватлашни оширади, бироқ айни пайтда вазият имкон берса, дипломатик йўл билан ечим излашга тайёр.