Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буюк Британия Шимолий Кореяга 4 млн фунт стерлингдан ортиқроқ маблағ ажратган
18.04.2017 18:07,  
9

Пхеняннинг ядровий дастури ва ракета синовлари халқаро миқёсда қораланишига қарамасдан Британия КХДРга олти йил давомида 4 млн фунт стерлингдан кўпроқ маблағ ажратганлиги маълум бўлди, деб ёзмоқда Daily Mail газетаси.

Расмий маълумотларга асосланадиган бўлсак, 2015 йилнинг ўзида Лондон 740 минг фунт стерлинг ажратган. Бу маблағ Шимолий Кореяда мансабдорларни инглиз тилига ўқитиш, таржимонлар учун маҳорат дарси ўтиш ҳамда физиотерапевтия жиҳозлари учун сарфланади.

Британия Ташқи ишлар вазирлиги Пхенянга ёрдам миқдорини камайтирмоқчи эмас. Пул маблағи бевосита берилмаган, муайян дастурга ўтказилган.

Нашр манбалари бундай молиявий ёрдамлар икки тарафлама муносабатларни яхшилаши мумкинлигини қайд этади. Аммо Британия сиёсатчилари бундан норозидир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан