Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳамид Карзай: АҚШ Афғонистоннинг суверенитетига дахл қилди
20.04.2017 00:38,  
4

Афғонистоннинг собиқ президенти АҚШ армияси томонидан Афғонитсонда ўтган ҳафтада «бомбалар онаси» ишлатилишига ўз муносабатини билдирди. Al Jazeera нашри хабар беришича, собиқ президент Пентагоннинг хатти-ҳаракатларини Афғонистон суверенитетига дахл қилиш деб ҳисоблашини маълум қилган.

«Бу айбсиз мамлакат, бегуноҳ одамлар, бизнинг ҳудудимиз, суверенитетимиз , тупроғимиз ва келажагимизга қарши ғайриинсоний шафқатсиз ҳаракат бўлди. Портлаш магнитудаси табиат, инсонлар ҳаёти, ўсимлик дунёси, сув ва тупроққа таъсир қилди. Бу – заҳарланиш», – деб айтган Ҳамид Карзай Al Jazeera билан суҳбатда.


Ўтган ҳафтанинг пайшанба куни АҚШ армияси Афғонистоннинг Нангарҳар вилоятида дунёдаги энг қудратли ноядровий бомбани тарихда илк бор жанг майдонида қўллаган эди. АҚШ расмийлари «бомбаларнинг онаси» номини олган қудратли қурол ИШИД бункерларини йўқ қилиш учун ишлатилганини маълум қилишган.

МОАБ бомбаси 1,6 км радиусдаги майдонни йўқ қилиш кучига эга. АҚШ ва Афғон расмийлари тарқатган баёнотда қайд қилинишича, пайшанба кунги ҳужум туфайли камида 90 нафар ИШИД жангариси ҳалок бўлган. Қудратли бомбанинг ишга солиниши Афғонистон расмийлари томонидан олқишланган. Уларнинг фикрича, мазкур ҳужум хавфсизлик йўлида амалга оширилган навбатдаги қадам бўлган. Расмий баёнотга кўра портлаш оқибатида тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлмаган.

2004-2014 йилларда Афғонистонни бошқарган Ҳамид Карзай ҳозирги ҳукуматни танқид қилган. Унинг фикрича, АҚШ Афғонистондан ўзининг қуролларини синовдан ўтказадиган полигон сифатида фойдаланишни тўхтатиши керак. Собиқ президент АҚШ армиясининг ҳужумини қўллаб-қувватлаган афғонистонликларни хиёнатда айблаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан