Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Британия бош вазири парламентдан муддатидан олдин сайлов ўтказишни талаб қилмоқда
20.04.2017 00:42,  
2

Тереза Мэй Буюк Британия парламенти олдига муддатидан аввал парламент сайловларини ўтказиш талабини қўйди, дея хабар бермоқда Guardian нашри.

Бош вазирнинг кутилмаган баёноти сешанба куни унинг ўзи томонидан эълон қилинган. Консерваторлар партияси раҳбари Европа Иттифоқидан чиқиш жараёнини тезроқ амалга ошириш учун парламентда ўзига кўпроқ таянчга эга бўлишни истамоқда. Айни дамда унинг партияси британияликларнинг асосий кўпчилик қисми томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Шунинг учун бош вазир 2020 йилги сайловларни кутиб ўтириш ниятида эмас.

Тереза Мэй мухолифатни Евроиттифоқдан чиқиш бўйича ҳукумат амалга оширган тайёргарликни йўққа чиқаришга уринишда айблаган. Асосий мулохлифат – Лейбористлар партияси раҳбари Жереми Корбин консерваторларга қарши сайловда кураш олиб бориш имкониятини қўлдан бермаслигини айтган

Бош вазирнинг тарафдорлари сайлов туфайли Брексит борасидаги ихтилофга чек қўйилишини айтишмоқда. Консерваторларнинг ҳозирги рейтингини ҳисобга олган ҳолда, улар парламентдаги ўринлар сонини ҳозирги 331 ўриндан 395 тагача етказиш имкониятига эгалиги тахмин қилинмоқда. Навбатдан ташқари парламент сайловлари лейбористларнинг мавқейига жиддий путур етказиши мумкин. Улар ҳозир парламентда 229 та ўринни банд қилишган.

Британия қонунчилигига кўра, бош вазир ўз хоҳишича навбатдан ташқари сайловлар белгилаш ҳуқуқига эга эмас. Парламентнинг умумпалатаси аъзолари учдан икки қисми унинг қарорини қўллаб-қувватлаган тақдирда, муддатидан аввал сайлов ўтказилиши мумкин бўлади. Тереза Мэй Лейбористлар партиясини Евроиттифоқдан ажралиб чиқиш бўйича келишувга қарши туришини қоралаган.

Сўровномалар британияликларнинг 46 фоизи консерваторларни қўллаб-қувватлаётганини кўрсатган. Лейбористлар 25 фоиз дастакка эга бўлгани ҳолда, либераллар 11 фоизли кўрсаткичга эга бўлиб туришибди. Шунингдек, сайловчиларнинг 55 фоизи муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилишини истамоқда. Бош вазирнинг таклифи парламентда қабул қилинадиган бўлса, янги сайловлар 8 июнь куни ўтказилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан