Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Siri энди WhatsApp’даги сўнгги хабарларни ўқиб беради
22.04.2017 10:01,  
3

Маълумки, iOS 10 операцион тизимида Siri овозли ёрдамчисига янги базавий функцияларни қўшиш ва унинг имкониятларини кенгайтириш қулайлиги яратилган эди. Хоҳлаган илова яратувчилари смартфон фойдаланувчиларига ўз маҳсулотларини Siri орқали бошқариш имкониятини бериши мумкинлигидан фойдаланиб, WhatsApp мессенжери ишлаб чиқарувчилари овозли ёрдамчи тизимни ўз иловалари билан боғлаб қўйишди, деб ёзади Terabayt сайти.

WhatsApp онлайн-чатининг сўнгги янгиланишидан сўнг Siri виртуал овозли ёрдамчиси жаҳоннинг энг оммалашган мессенжерини тўлиқ қўллаб-қувватлай бошлади. Энди фойдаланувчи Siri’га овозли буйруқ бериши билан виртуал ёрдамчи WhatsApp мессенжерига келган сўнгги хабарларни ўқиб беради.

Бунинг учун iOS 10.3 ва ундан юқори талқиндаги операцион тизимга эга айфон эгаларига илованинг 2.17.20 талқини керак бўлади. Унга рус ёки инглиз тилида «Hello, Siri, WhatsApp’даги сўнгги хабарларни ўқиб бер» дейиш кифоя.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан