WhatsApp'да 50 кишилик видеоконференция қилиш имконияти пайдо бўлди

WhatsApp'да 50 кишилик видеоконференция қилиш имконияти пайдо бўлди

Facebook компанияси апрелнинг охирида Zoom сервисининг рақобатчиси – Messenger Rooms сервисини тақдим этган эди. Энди эса уни WhatsApp мессенжерига ҳам интеграция қилди.

Messenger Rooms сервиси 50 нафаргача киши иштирокида гуруҳли видеочатлар ўтказиш имконини беради. Уни дастлаб WhatsApp Web десктоп иловасига ўрнатишган эди. Энди эса Android ҳамда iOS тизимларига мўлжалланган WhatsApp клиентларида ҳам Messenger Roomsʼга ўтказувчи ҳаволалар пайдо бўлди.

Ҳозирча бу функция мессенжернинг бета-версияларида (Android учун 2.20.163, iOS учун эса 2.20.52.6 рақамли жамланмаларда) мавжуд.

Мазкур талқинларни ўрнатиб олган WhatsApp тестерлари бевосита шу мессенжернинг ўзидан туриб Messenger Rooms гуруҳли видео қўнғироқларини яратишлари ва унга суҳбатдошларни таклиф этишлари мумкин.

WhatsAppʼнинг ушбу имкониятидан ҳозирча АҚШ ва бошқа айрим мамлакатлардаги юзерлар фойдалана олишади. Унинг барқарор талқинига Messenger Rooms кейинроқ расман ва тўлиқ қўшилади.