Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори пасайтирилади
30.04.2017 13:57,  
76

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 28 апрель куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар биринчи навбатда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишга, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, депутатлар фуқароларни ташвишга солаётган масалаларни диққат билан ўрганмоқда ҳамда аниқланган камчиликларни ҳал этиш учун амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан аниқ чоралар кўрмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 223-моддасида паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарима белгиланган эди. Жариманинг 450 минг сўм, яъни анча юқори миқдори фуқароларнинг, айниқса кам таъминланган оилалар аъзолари бўлган фуқароларнинг паспорт олмаслигига ёки уларни амал қилиш муддати ўтганидан кейин алмаштирмасликни афзал кўришларига олиб келган.

Депутатлар ушбу масалани жорий йил бошидан ҳар ойда ҳудудларда ўтказилган сафарлари давомида батафсил таҳлил қилди. Халқ билан бевосита суҳбатлашиш, одамлар билан мулоқот қилиш, уларни ташвишга солаётган масалаларни аниқлаш ўз натижасини берди. Парламент аъзолари жарима миқдорининг энг паст меъёрини аниқлаштирган ҳолда унинг миқдорини пасайтириш мақсадида қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар киритиш ташаббуси билан чиқди.

Мажлис давомида депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан